Вазифалар

Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш бошқармаси

Бошқарманинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

меҳнат органлари тизимида ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларини ташкил этади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;

ишга жойлашишга муҳтож шахсларни, айниқса, банд бўлмаган ёшларни, имконияти чекланган шахсларни ва ишсизларни иқтисодиётнинг ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича ишларни ташкил этади;

ишсизларни "Уста-шогирд" усулида касбга якка тартибда қайта тайёрлашни ташкил этади;

касб-ҳунар коллежлари базасида ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини (касб-ҳунарга қайта тайёрлашнинг махсус қисқа муддатли дастурлари бўйича) касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан биргаликда ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини, меҳнат бозорида талабга эга бўлган касблар ва мутахассисликлар бўйича касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш қисқа муддатли курсларининг ўқув дастурларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

ёшларнинг шахсий хусусияти ва қизиқишлари, касбий қобилияти ва мойиллигини баҳолаш, уларга меҳнат бозоридаги талаб юқори бўлган касбларни танлашда кўмаклашиш ва тўғри йўналтириш бўйича амалий тадбирларни ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикасида ишчи ходимларни малака даражаси ва касбий кўникмаларини баҳолаш бўйича ягона ва шаффоф тизимни жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

Бошқарма ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш соҳасида республика ҳудудида ягона давлат сиёсатини юритишни таъминлайди;

ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини шакллантиради;

касбий таълим учун зарур бўлган ҳуқуқий ва меъёрий база яратади;

ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларга касбий маслаҳатлар бериш бўйича жойлардаги ҳудудий меҳнат органлари қошидаги ўқув марказларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва умуммй бошқаришни амалга оширади;

ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш масалалари юзасидан ҳудудлараро ҳамкорликка кўмаклашади;

ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касбий тайёрлашга, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун грантлар ажратиш ишларини мувофикланггириш;

ишсиз ва банд бўлмаган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламини касбий тайёрлашга, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун субсидиялар ажратишни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш;

ёшлар, шу жумладан, умумтаълим мактабларининг юқори синфлари ўқувчилари ўртасида, меҳнат бозори ва бандликнинг ривожланиши истиқболларига мос равишда, келажакдаги меҳнат фаолияти йўналишини танлаш ва касбий-малакавий режаларни шакллантириш бўйича ахборотлар берилишини улар билан махсус психологик тестлар ўтказиш ҳамда касбга йўналтириш ишларини мувофиқлаштириш;

ўрта таълим мактаблари, коллеж ва олий таълим муассасалари битирувчиларининг муносиб иш билан таъминланганлигини ўрганади, уларнинг натижалари асосида ўқув юртларида мутахассиснинг касбга йўналтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;

ёшларнинг касб-ҳунарга хоҳишини ва касбий йўналишларини аниқлаш учун психологик-социологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш ва натижалари бўйича таклифлар киритади.