Мониторинг гуруҳи фаолияти Daryo - LIVE  каналида

Мониторинг гуруҳи фаолияти Daryo - LIVE  каналида

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Россияда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар ҳаётини ўрганмоқда

Вазирлик ахборот хизматининг “Дарё”га маълумот беришича, айни кунда Россияда расмий тарзда рўйхатдан ўтиб меҳнат қилаётган ўзбекистонлик муҳожирлар сони бир миллион нафардан ошади.

“Биз ҳар бир ватандошимиз билан суҳбатлашиб, уларнинг меҳнат шароитлари ва имкониятларини ўрганяпмиз. Уларни қийнаб келаётган муаммоларга кўмак бериб, ўзбекистонликлар хорижда ҳам эътиборимизда эканини кўрсатмоқчимиз”, — дейди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мавжуда Мирзаева.