«ИШГА МАРҲАМАТ» МОНОМАРКАЗИ

Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи «Ишга марҳамат» Мономаркази ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозимига ва Методик таъминлаш бошқармасига методистларни бўш иш ўринларига танлов асосида ишга қабул қилади.

Номзодлардан:
Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозими учун номзоддан:
- Касбга ўқитиш тажрибаси;
- Педагогика йўналиши бўйича олий маълумот;
- Хорижий тиллардан бирини билиш ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдалана олиш;
- Малака тоифаси;
- Касбга доир ўқув жараёнларини ташкил эта олиш, методик тавсиялар, ўқув-услубий қўлланмалар, ўқув-режалар ва низомларни мукаммал ишлаб чиқа олиш кўникмалари талаб этилади.

Методик таъминлаш бошқармасига методистлар номзодларидан:
- Хорижий тиллардан бирини (асосан рус тилини) билиш ва ахборот-коммуникация технологияларидан мустақил фойдалана олиш;
- Касбга ўқитиш методологиясини тушуниш, ўқув жараёнидаги меъёрий ҳужжатларни юрита олиш кўникмалари талаб этилади.
Меҳнат шароитлари:
- Мономарказ замонавий стандартларга мос равишда жиҳозланган;
- ходимларнинг хизмат хоналари шинам, иситиш ва интернет тизимларига уланган;
- расмий меҳнат фаолияти;
- хорижий давлатларга хизмат сафарларининг мавжудлиги;
- иш вақти: 5 кунлик, 9:00 дан 18:00 гача;
- иш ҳақи: суҳбат давомида аниқлаштирилади.


Манзил: Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Паркент кўч., 331. Тел: (71) 2076900. Ички қисқа рақам (106).
Маълумотнома ва резюмени + (998) 90 996 16 98 телеграм рақамига юборинг.
Кадрлар бўлими мутахассиси: (97) 7272612