[
ОКОЗ:
1.
05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.03.00 Ишсизлар (мақом)]
[
ТСЗ:
1.
Ижтимоий-маданий масалалар / Меҳнат. Аҳолининг бандлиги]
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 1 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 831-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги
Қонунига
асосан буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Давлат статистика қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 24 март,
14-2021-Б сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг раиси Б. БЕГАЛОВ
2021 йил 24 март
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2021 йил 01 март
Вазир Д. КУЧКАРОВ
2021 йил 18 март
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2021 йил 24 мартдаги 14-2021-Б-сон
буйруғига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири томонидан 1999 йил 30 августда 1569/03-1-сон билан тасдиқланган Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги
низом
(рўйхат рақами 831, 1999 йил 13 октябрь).
2. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2010 йил 28 сентябрдаги 170-сон «Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги
буйруғи
(рўйхат рақами 831-1, 2010 йил 29 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 44-45-сон, 388-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2012 йил 4 июндаги 27-Б-сон «Меҳнат органларида фуқароларни рўйхатга олиш, уларни ишга жойлаштириш, ишсизлик нафақасини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги
буйруғи
(рўйхат рақами 831-2, 2012 йил 3 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 26-27-сон, 305-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.04.2021 й., 10/21/831-3/0265-сон)