[
ОКОЗ:
1.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.
02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар]
[
ТСЗ:
1.
Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг
Қарори
«Бошқарув аппарати ходимлари сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 15 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1310-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги
Фармонига
мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2004 йил 20 январдаги 20 ва 72-сон «Бошқарув аппарати ходимлари сони қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги
қарори
(рўйхат рақами 1310, 2004 йил 9 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 6-сон, 78-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 январь,
5-сон
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Н. ХУСАНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 29 январь,
07-2021/к/к-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2021 й., 10/21/1310-1/0117-сон)