Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Янгиликлар
ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган Англашув меморандумига мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Корея Республикасига юбориш бўйича ваколатли органлар этиб, Ўзбекистон томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикаси томонидан Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати белгиланган.

 20.04.2019   25
Сергели туманида Коворкинг маркази очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги 3856-сон қарори бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан “Ground Zero” ҳамкорлигида Сергели туманида коворкинг маркази ташкил этилди.

 12.03.2019   217
Баёнот

26 февраль куни ОАВда 8 ой мобайнида Сеул шаҳри Новонгу туманидаги “Сангги Пик Пионвон” шифохонасида бўлиб келаётган, 1996 йилда туғилган А.Оқилов тўғрисида хабарлар тарқалди. 2019 йил 27 февралда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Жанубий Кореядаги вакили Алишер Сулаймонов шифохонада бўлиб, беморни йўқлади ва жабрланувчининг акаси Азиз Оқилов билан учрашди.     

 28.02.2019   405
Самарқанд шаҳрида касб-ҳунар таълимини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

2019 йилнинг 25 февраль куни Самарқанд шаҳар Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамда Кеимюнг коллеж университети ўртасида касб-ҳунар таълимини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

 26.02.2019   393
Самарқанд шаҳрида илк маротаба касбий кўникмалар танлови ўтказилди

Ўзбекистон Респyбликаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856-сон Қарори билан тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ, 2019 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ташаббуси билан вазирлик тасарруфидаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқувчилари ўртасида илк маротаба касбий кўникмалар танлови ўтказилди.

 26.02.2019   347
Қувайтнинг Alshaya Group компанияси ўз тармоқларида ишлаш учун Ўзбекистон фуқароларини ёллаш имкониятларини кўриб чиқмоқда

2019 йилнинг 13 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида вазир Шерзод Кудбиевнинг Alshaya Group ижрочи директори Муҳаммад Аль Шайа (Қувайт) билан учрашуви бўлиб ўтди.

 14.02.2019   784
Эълон!

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарияти 2019 йилнинг 13 февраль куни соат 11:00 да фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари раҳбарлари билан Японияда стажёрларни техник тайёрлаш дастурида иштирок этиш мавзусига бағишланган учрашув ташкил этади. 

 12.02.2019   763
Вазирлик маълум қилади

7 февраль куни Ўзбекистон ОАВ меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетган икки нафар ҳамюртимизнинг Россия Федерацияси Санк-Петербург шаҳрида ҳалок бўлганлиги тўғрисида хабар эълон қилди.

 08.02.2019   296