Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Иш берувчилар ва ходимларга

Иш берувчиларга

Иш берувчи сифатида сиз меҳнат қонунчилигида кўзда тутилган талаблар асосида ходимингизга етарли шарт-шароит яратиб беришда масъулсиз. Биз бу борада, сизга меҳнат соҳасидаги қонунчиликни таништириш ва аниқ ҳисоб-китобларни юритишда кўмаклашишга тайёрмиз. Ахборот хизматлари бўлимида меҳнат ва бандликка оид қонунларни қўллаш бўйича маълумотлар олишингиз, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатни рағбатлантириш, туман шарт-шароитлари бўйича ҳақ тўлаш ўлчовлари, шунингдек, Иш соатини белгилаш бўйича тавсия этилган ҳисоб-китоблардан фойдаланишингиз мумкин.

Интерактив хизматлар бўлимида чет элдан ишчи кучини жалб қилиш, бунга рухсат олиш, рухсатни узайтириш бўйича ҳужжатларни тақдим этишингиз мумкин.

Ходимларга

Сиз меҳнат шартномасини имзолаган кунингиздан эътиборан сизнинг меҳнат ҳуқуқларингиз давлат ҳимоясида эканлигини унутманг. Сиз бу борада қандай ҳуқуқларга эга эканлигингизни “Меҳнат ҳуқуқи: савол ва жавоблар” қўлланмаси орқали билиб олишингиз мумкин.

Интерактив хизматлар бўлимида, шунингдек, иш ҳақидан ушлаб қолинган маблағлар бўйича ёрдам олишингиз, меҳнат ҳақ-ҳуқуқларингизга нисбатан адолатсизлик қилинган бўлса, меҳнат ҳуқуқи инспекцияси ҳимоясидан фойдалашингиз мумкин.

Ахборот хизматлари бўлимида аҳоли бандлиги ва меҳнат қонунчилигининг қўлланиш тартиби бўйича маълумотлар олишингиз мумкин.