Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Касбий таълим ва аҳолининг ишсиз қатламини қайта тайёрлаш

Бандликка кўмаклашиш марказларида иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтганлар, бепул касбий маслаҳат, тайёрлов ва қайта тайёрлов бўйича шунингдек, иш жойи, лавозимлар, иш тартиби бўйича маълумот олиш ҳуқуқига эгадирлар. Шу боис Сайтнинг Интерактив хизматлар бўлимида “Иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтиш” хизматидан фойдаланишингиз мумкин.

Иш изловчи сифатида рўйхатдан ўтган шахслар қуйидаги ҳолатларда бепул малакавий тайёрлов, қайта тайёрлов ва малака ошириш курсларидан фойдалана оладилар:

  • иш изловчининг ҳеч қандай малакаси (касби, таҳсили) бўлмаса;
  • иш изловчининг малакаси(мутахассислиги, фаолият тури)га мос иш топиш имконсиз бўлганлиги боис касбни алмаштириш керак бўлганда;
  • касбий касалликлар туфайли узоқ муддатли танаффус олганлар ёки соҳада янги технологияларнинг жорий қилинганлиги боис иш малакасини ва иш жойини йўқотган шахслар аниқланганда.

Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан 40 дан ошиқ соҳа ва мутахассисликлар бўйича тайёрлов ва қайта тайёрлов курслари ташкил этилган. Интерактив хизматлар бўлими орқали сиз ўзингиз истаган тайёрлов, қайта тайёрлов ва малака ошириш курсларида қатнашиш истагини билдиришингиз мумкин. Ахборот хизматлари орқали Тошкент Касбий таълим маркази фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлишингиз мумкин