Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Аҳолининг имконияти чекланган қатлами учун ишга жойлашув

Агар сиз қуйидаги тоифадаги ҳамюртларимиздан бўлсангиз, давлатимиз сизнинг ишга жойлашувинингиз борасида қўшимча кафолатларни таъминлайди:

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш қидиришда қийналаётган ва меҳнат бозорида соғлом рақобатга кириша олмайдиган, шунингдек, ёлғиз ота-оналар, 14 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналари ва кўп болали ота-оналар, ногирон болаларнинг ота-оналари;

  • умумтаълим муассасалари ва бошқа таълим даргоҳларини тамомлаган ёшлар;

  • хизматдан озод этилган ҳарбий хизматчилар, Ички ишлар ходимлари, чегара қўшинлари ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари;

  • ногиронлар, нафақа ёшидаги фуқаролар;

  • жазони ўташ масканларидан озод этилганлар, суд қарори бўйича мажбурий хизматга жалб қилинганлар.

Мазкур кафолатлар қўшимча иш ўринларини ташкил этиш ва махсус ташкилотлар, шунингдек, ногиронлар учун ташкилотлар, таълим беришга мўлжалланган махсус дастурларин амалга ошириш ва бошқа чора-тадбирлар орқали амалга оширилади.

Иш қидиришда муаммоларга дуч келган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёки юқорида кўрсатилган бошқа шахсларга бандликка кўмаклашиш мақсадида корхона-ташкилотларда минимал иш ўринларини яратиш белгилаб қўйилади.

Мазкур бўлимда аҳолининг ижтимоий чекланган қатламининг ишга жойлашувига оид интерактив ва ахборот хизматлари, шунингдек, очиқ маълумотлар жойлаштирилган.